Қашқадарёда Евро-5 стандартига жавоб берадиган синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилади

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги «Шўртан газ кимё мажмуаси»да Евро-5 стандартига жавоб берадиган синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда «Ўзгидроэнерго» жамияти томонидан мажмуа бўйлаб ташкил этилган пресс-турда иштирок этган «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров хабар берди.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Таъкидланишича, умумий майдони 150 гектардан ортиқ бўлган ушбу корхонада йилига 3,9 миллиард метр/кубгача табиий газ қайта ишланиб, 3,5 миллиард метр/куб товар гази, 125 минг тоннадан ортиқ полиэтилен грануласи, 100 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ, 100 минг тоннадан ортиқ газ конденсати, 1,5 минг тонна олтингугурт грануласи тайёрланади. Шунингдек, 750 минг кв/метрдан ортиқ алюмин композитли панеллар, 4,5 минг тоннадан ортиқ полиэтилен қувурлар, шланглар, уловчи қисм (фитинг)лар ва томчилаб суғориш тизимлари ҳамда бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Мажмуа 1998 йил 17 февралда «Ўзбекнефтгаз» ҳамда дунёга машҳур бўлган Германия, Италия ва Япония компанияларини ўз таркибида мужассам этган Консорциум ўртасидаги шартнома асосида қурилган. Қурилиш ва фойдаланишга топшириш ишлари ниҳоясига етгач, 2002 йилнинг август ойида Шўртан газ кимё мажмуасида биринчи «Ўзбек полиэтилени» ишлаб чиқарилган.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Қайд этилишича, мажмуанинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш мақсаида инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унга кўра, йилига 3,6 миллиард метр куб газ чуқур қайта ишланиб, Евро-5 стандартига жавоб берадиган 1,5 миллион тонна синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилади. Ушбу завод Шўртан газ кимё мажмуасига яқин жойлашгани умумлашган инфратузилма объектларидан фойдаланишда қулайлик яратади.

«Бундай ишлар нефт-газ соҳасида биринчи кластер яратиш имконини беради. Ушбу корхоналар келгусида кимё, автомобилсозлик, туризм, фармацевтика, тўқимачилик ва бошқа соҳаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади», — дейди «Шўртан газ кимё мажмуаси»ни раҳбарининг биринчи ўринбосари Зокир Эшмуродов.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Пресс-тур давомида мажмуа мутахассиси ишга туширилгандан буён ўзига юклатилган режа ва топшириқларини қай даражада бажарилганлиши борасида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, 2020 йилнинг ўтган 9 ойида 3,224 миллард метр куб хом-ашё гази қайта ишланиши натижасида режа-топшириқ 106,4 фоиз бажарилган. Шундан 2,761 миллиард метр куб табиий газ, 101,9 минг тонна полиэтилен, 90,2 минг тонна суюлтирилган газ, 81,7 минг тонна газ конденсати ва 0,8 минг тонна олтингугурт ишлаб чиқарилган.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Маълумот ўрнида, мажмуанинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш инвестицион лойиҳаси Президентнинг 2017 йил 11 майдаги қарори ва 2018 йил 3 февралдаги қарорига асосан амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда Аи-80 бензин нархи қанчага ошгани маълум бўлганди. Шунингдек, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ГДС қурилмаси ишга туширилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар