Самарқандда «Nexia» уриб юборган пиёда воқеа жойида вафот этди — видeo

Самарқанд вилояти Иштихон туманида 3 декабрь куни «Nexia» автомобили йўлнинг белгиланмаган қисмини кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, уни судраб кетди. Оқибатда пиёда воқеа жойида вафот этган, деб хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси.

Кадр: Telegram

Таъкидланишича, 3 декабрь куни соат 23:30 да Иштихон туманидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 59-километрида «Nexia» автомашинаси пиёдани уриб юбориши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бухоро—Сирдарё йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Nexia» автомашинаси ҳайдовчиси Иштихон туманида йўлнинг белгиланмаган қисмидан ҳаракатланиб кетаётган пиёдани транспорт воситасининг олд қисми билан уриб юборган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Иштихон тумани ички ишлар бўлими томонидан олинган маълумотларга кўра, «Nexia» автомашинаси М-37 автомoбиль йўлида тунги чироқлар бўлмагани сабаб пиёдани уриб юборгани аниқланган. Ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Марғилонда «Matiz» ҳайдовчиси уриб юборган пиёда ҳодиса жойида вафот этгани, Ромитанда «UzAuto Motors» автомашиналарини олиб кетаётган автотранспорт ЙТҲга учрагани хабар қилинган эди.

Янгиликлар