Бухорода бошқасига уйланаётгани сабабли собиқ эрининг уйини ёқиб юборган аёлга суд ҳукми ўқилди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида собиқ эри бошқа аёлга уйланаётгани сабабли унинг уйини ёқиб юборган аёлга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, воқеа 2020 йил 15 июлда туманнинг Шарқ маҳалласида содир бўлган. Судланувчи М.Ғ. гиламча ёрдамида уй ошхонасида ёнғин чиқарган. Уй ичида бўлган шахслар ёнғин вақтида уйдан чиқишга улгургани айтилган.

Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди мазкур жиноят ишини ўрганиб чиқган. М.Ғ. Жиноят кодекси 173-моддаси 2-қисмининг «б, в» бандларида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди ва унга шу модда билан 2 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Жабрланувчиларга етказилган зарар ҳам ундан ундириладиган бўлди.

Аввалроқ Самарқандда хотинини ўлдириб, уйини ёқиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар