Непалда 50 яқин киши сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлди

Непалда сўнгги ой ичида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди.  Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

 Ҳозиргача сув тошқини билан боғлиқ 55 та ҳодиса рўй берди, — деди мамлакат меҳнат, бандлик ва ижтимоий таъминот вазири Дол Прасад Арьял.

Унинг сўзларига кўра, кўчкилар оқибатида 24 киши, яшин уриши оқибатида 19 нафар фуқаро ҳалок бўлган, яна 10 га яқин киши сувга чўкиб кетган. Бундан ташқари, ўнлаб маҳаллий аҳоли бедарак йўқолгани ҳабар берилган.

Эслатиб ўтамиз, Непалда муссон мавсуми июнь ўрталарида бошланган ва cентябргача давом этади.

Янгиликлар