Учкўприкда арчага бориб урилган юк машина ҳайдовчиси касалхонада вафот этди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида юк машинаси арчага урилиб кетиши оқибатида автомашина ҳайдовчиси касалхонада вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 6 сентябрь куни Учкўприк туманида фуқаро С.М. бошқарувидаги «ГAЗ-53» русумли юк автомашинасини Жалаер қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги арча дарахтига урилган. Оқибатда автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани Ички ишлари бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олтиариқда «Spark» ва «Камаз» тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган. Кейинчалик Бешариқда «Damas» велосипедчини уриб юборгани, Фарғонада «Nexia-3» велосипедчини уриб юбориши оқибатида велосипед ҳайдовчиси ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.

Янгиликлар