Ўзбекистонда болаларга ҳимоя ордерлари бериш таклиф қилинди

Ўзбекистонда болаларга ҳимоя ордерлари беришни бошлашлари мумкин. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Аниқлик киритилишича, Олий Мажлиснинг Қонун чиқарувчи палатасига болаларни зўравонликнинг турли шаклларидан ҳимоялашга йўналтирилган қонун лойиҳаси киритилди. Унда давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланган.

«Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишда ота-оналарнинг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) иштироки, уларнинг мажбуриятлари, таълим ташкилотларида болаларга нисбатан зўравонликка йўл қўйилмаслик назарда тутилмоқда. Шунингдек, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича уларга ҳимоя ордери бериш тизими жорий қилинмоқда», – дейилмоқда хабарда.

Маълумотларга кўра, лойиҳани ишлаб чиқишда Германия, Франция, Дания, Сингапур, Венгрия, Болгария, Албания, Грузия каби мамлакатларнинг тажрибаси ўрганилган.

Янгиликлар