Қозоғистонда коронавирус туфайли ниқобли режим жорий этилди

Қозоғистон соғлиқни сақлаш ташкилотларида коронавирус билан кссалланиш ҳолати кўпайгани туфайли ниқоб режимини жориш этишди, хабар берди Tengrinews.

Давлат бош шифокори Айжан Есмагамбетованинг қарорига кўра, Қозоғистон, Остона, Олма-ота ва Шимкент вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари, шунингдек, санитария-эпидемиология назорати ҳудудий бўлимлари раҳбарларига тиббий муассасаларда ходимлар ва ташриф буюрувчиларнинг ниқобдан фойдаланишини таъминлаш топширилган.

Остона, Олма-ота ва Шимкент вилоятлари ҳокимиятлари, марказий давлат идоралари, жисмоний ва юридик шахсларга, мулк шаклидан қатъий назар, оммавий жамоат жойларида тиббий ёки матоли ниқоблардан фойдаланиш тавсия қилинмоқда. Гап аэропортлар, темирйўл вокзаллари, бозорлар, кўнгилочар савдо мажмуалари, савдо уйлари, театрлар, кинотеатрлар, банклар ҳақида бормоқда.

Шунингдек, ниқоблардан турли транспорт турлари: жамоат, авиа ва темирйўл транспортларда фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

2024-йилнинг январь ойида Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 2,5 баравар кўпайган.