Қашқадарёда маст ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторини пичоқлаб ўлдириб қойди

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида «Lacetti» ҳайдовчиси ЙҲХБ инспекторини пичоқ билан жароҳат етказиб ўлдириб қойди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят прокуратураси матбуот ҳизмати ҳабар беради.

Аниқлик киритилишича, 8 июль куни соат 19:00 лар атрофида Кўкдала туман ИИБ ЖХХ ЙҲХБ катта инспектори Э.П, йўл бўйлаб катта тезликда ҳаракатланаётган «Lacetti» русумли автомашинасини тўхтатган.

Шундан сўнг, машинани маст ҳолда бошкарган ҳайдовчи, инспекторнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатган ва сўнгра пичоқ билан бир неча марта инспекторга тан жароҳати етказган  ва воқеа жойидан яширинган.

Жабраланувчи кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.

Ҳолат юзасидан Кўкдала туман прокуратураси томонидан айбланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми ва 97-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда иш бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар