Тошкентда бедарак йўқолган бола сув люкидан ўлик ҳолда топилди

Тошкентда бедарак йўқолган бола сув люкидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «UzAlert» қидирув-қутқарув гуруҳининг матбуот ҳизмати ҳабар беради.

Бир кун аввал «UzAlert» кўнгиллилар гуруҳида олти ёшли А.А. ғойиб бўлгани ҳақида хабар эълон қилинган эди.

Ҳабарда бола Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги дўконга боргани, шундан сўнг уни ҳеч ким кўрмагани маълум қилинган.

Бугун эрталаб «UzAlert» бола отаси ишлаган устахона ҳудудидаги сув люкидан ўлик ҳолда топилгани ҳақида ҳабар берди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бола ўлими ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Янгиликлар