Фарғонада «Lacetti» ва «Жигули» автомашинаси тоқнашиб кетди, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор

Фарғона вилоятининг Қува туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, унинг оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беради.

Йўл-транспорт ҳодисаси 8 июль куни соат 10:30 атрофида Сойгузар маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда содир бўлган.

Аниқлик киритилишича, 26 ёшли «Lacetti» ҳайдовчиси Р.О бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши чизиққа чиқиб кетган ва у ерда «ВАЗ-2101» русумли автомашина (36 ёшли А.Х.) билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида «Жигули» ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Шушингдек, «Lacetti» ҳайдовчиси ва «Жигули» йўловчиси турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

Янгиликлар