Бухоро вилоятида чигирткалар босқини кузатилмоқда

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида бир неча кундан буён чигирткалар босқини кузатилмоқда. Улар чўл ўсимликларини еб битираётгани айтилмоқда.

Қайд этилишича, расмийлар қишлоқ хўжалиги ва инфратузилмага зарар етказмаслиги учун чигирткаларга қарши кураш чораларини кўриб чиқмоқда.

Ҳолат юзасидан, экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаевнинг фикир билдиришича, чигиртка босқини билан боғлиқ табиий офат ҳақида яқиндаги иқлимшунос Эркин Абдулахатов билан интервью вақтида айтиб ўтган.

Афсуски прогнозлар тўғри чиқмоқда. Агар ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият: олимлар, шу жумладан, иқлимшуносларни эшитмасликда давом этса олдинда кутиб турган бу каби офатлар Ўзбекистон учун катта талофатлар олиб келиши мумкин, — дейди Кушербаев.


Маълумот учун, апрель ойида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2024 йилда 575 гектардан ортиқ майдонда кимёвий ишлов бериш режалаштирилгани ҳақида хабар берган эди.

Янгиликлар