Асака ҳамда Улуғнор давлат солиқ инспекцияларига янги бошлиқлар тайинланди

Андижон вилояти Асака тумани давлат солиқ инспекциясига Қобилжон Аблазов бошлиқ этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Қобилжон Аблазов 1972 йилда Андижон вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1997 йилда Фарғона политехника институтини «Иқтисодчи» мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Аблазов бунгача қадар Андижон вилояти Асака тумани давлат солиқ инспекцияси солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келган.

Элмурод Мўминов Андижон вилояти Улуғнор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Элмурод Мўминов 1983 йилда Андижон вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2004 йилда Фарғона солиқ коллежини тамомлаган, 2008 йилда Солиқ академиясини «Солиқ ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Мўминов янги лавозимга тайинлангунга қадар Андижон вилояти Шаҳрихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган. Солиқ органларидаги фаолиятини 2008 йилда Андижон вилояти Шаҳрихон тумани давлат солиқ инспекцияси Якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ солиш шўъбаси бош инспекторлигидан бошлаган.

Маълумот учун, Элмурод Мўминов — Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент маслаҳатчисига биринчи ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилди. Шунингдек, Андижон вилояти Жалақудуқ туманига янги ҳоким тайинланди. Мансурбек Aлихонов Aсака туманига, Зоҳиджон Aҳмадалиев Хўжаобод туманига ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Ундан ташқари, Ёшлар ишлари агентлиги НаманганСамарқандБухоро вилоятлари бошқармасига ва ҚўрғонтепаШаҳрихон туманлари бўлимига янги раҳбар тайинлангани ҳақида маълум қилинган эди.

Янгиликлар