Насафий Шерали Жўраевга тегишли қўшиқнинг муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жавобгарликка тортилди

Насафий Шерали жўраевнинг қўшиғини муаллифнинг розилигисиз бузган ҳолда ижро этгани учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Насафий таҳаллуси остида ижод қилаётган хонанда Азизиддин Акмалов Халқ артисти Шерали Жўраевнинг «Қора кўзли санамжон» номли қўшиғи ва шеърини муаллифнинг розилигисиз асар яхлитлигини бузган ҳолда ижро этган.

Шунингдек, қўшиқни интернет тармоқларига жойлаштирган ҳолда моддий манфаат кўриб келгани ҳақида Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат келиб тушган. Шундан сўнг агентлик мазкур ҳолат юзасидан судга Маъмурий баённома киритган

Суд Насафийни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари яъни 669 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинлаган.

Аввалроқ хонанда Санжай Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлагани ҳамда бунинг натижасида унинг иши судга оширилгани хабар қилинган эди. Шундан сўнг Шоҳжаҳон Жўраев Санжай устидан ким шикоят қилганини маълум қилган.

Шоу-бизнес