Ўзбекистонда фуқароларни 13 минг доллар эвазига АҚШ ва Кореяга ноқонуний юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ўзбекистоннинг икки вилоятида фуқароларни хорижга ноқонуний юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабар беради.

Биринчи ҳолат, Самарқанд вилоятининг Пайарық туманида cодир бўлган. Аниқланишича, фирибгар 13 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига фуқарони ишга юборишини ваъда қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Кейингиси, Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида юз бериб, муқаддам судланган икки нафар фуқаро, бошқа бир эркакнинг ишончига кириб унинг ўғлини Жанибуй Корея давлатига ишга юбориши эвазига 1 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар