Учтепа тумани ҳокими лавозимидан озод этилди

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг қарорига асосан Учтепа тумани ҳокими Фарход Абдуллаев лавозимидан озод этилди.

Туман ҳокими вазифаларини вақтинча бажариш Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодий масалалар ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари Жамшид Алимджанов зиммасига юклатилди.

Маълум қилинишича, Фарҳод Абдуллаев «Ўзбекистон технологик металлар комбинати» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимига тайинланган.

Янгиликлар