Андижонда 26 нафар мактаб битирувчисига 303 млн сўм имтиёзли кредит берилди (фото)

Андижон шаҳрида 26 нафар мактаб битирувчисига 303 миллион сўм имтиёзли кредит берилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, 10-сентябрь, пайшанба куни Aндижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров томонидан сектор раҳбарлари иштирокида умумий ўрта таълим мактабларини тамомлаган 26 нафар битирувчи йигит-қизга 303 миллион сўм имтиёзли кредитлар топширди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Кредит олган ёшлар тадбиркорликнинг тикувчилик, пазандачилик, новвойчилик, сартарошлик, дурадгорлик йўналишида фаолиятини бошлайди. Шу билан бирга ўзига тенгдош ёшларни иш билан таъминлайди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактаб битирувчиларига Олтинкўлда 5 миллион сўмдан, Aндижон шаҳрида 5 миллион сўмдан кредит маблағлари, Избосканда кредит сертификатлари ҳамда Булоқбошида 50 нафар мактаб битиручисига 5 турдаги ускунлар топширилгани ҳақида хабар берилди.

Шунингдек, Хўжаободда 25 нафар мактаб битирувчисига тикув машиналари топширилгани маълум қилинди.

Янгиликлар