Ўзбекистонда блогер олмахонни ҳаво шарларида осмонга учирди

Олмахонни осмонга учиришдан аввал у жониворни пакетга солган.

Ўзбек Telegram-каналларида «5 vayn» тахаллусли блогернинг видеолари тарқалди. Фойдаланувчилар уни ҳайворларга нисбатан шафқатсизларча муносабатда айбламоқда.

Видеороликда блогер бир нечта ҳаво шарларини олиб, унга целлофан пакет ўрагани ва ичига олмахонни солганини кўриш мумкин. Шундан сўнг у жониворни осмонга учириб юборган.

Айни вақтда изоҳдагилар блогерни ҳайворларга нисбатан шафқатсизларча муносабати учун жавобгарликка тортишни сўрамоқжа. Таъкидлаш жоизки, ушбу блогернинг ҳозирда 34 минг нафар обуначиси бор.

Янгиликлар