Тошкент супермаркетларида гилос салкам 600 мингга сотилмоқда

Фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, бунинг сабаби — гилоснинг мавсумий мева эканлигида.

Ўзбек пабликларида пойтахдаги дўконлар расталарида пайдо бўлган янги маҳсулотнинг фотосуратлари тарқалди. Эндиликда кўнгл тусаганлар гилоснинг бир килосини 585 минг сўмдан харид қилишлари мумкин.

Бундан ташқари, суратларда кўриш мумкинки, бир килограм шафтоли хариди ҳам 260 минг сўмга тушади.

Таъкидлаб ўтамиз, Ўзбекистонда гилос мавсуми тахминан 10-майдан бошланиб, июннинг ўтасигача давом этади.

Янгиликлар