Тошкент метросининг бир қанча бекатларида иш вақти қисқартирилади

Тошкент метросининг бир қанча бекатларида иш вақти қисқартирилади.

«Турон» ва «Қипчоқ» метро бекатларини ишга тушириш мақсадида, йўналишдаги бошқа мавжуд бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан 16 декабрдан бошлаб «Технопарк», «Яшнобод» ва «Тузель» бекатларининг иш вақти соат 06:00 дан 22:00 га қадар қисқаради.

Шунингдек, «Олмос» ва «Қурувчилар» бекатлари оралиғида иш режими ўзгармаган ҳолда 05:00 дан 23:00 га қадар ташкил этилади.

Янгиликлар