Сирдарёда 34 ёшли эркакнинг оёғи комбайнга кириб кетди

Сирдарёда 34 ёшли эркакнинг оёғи иш вақтида комбайнга кириб кетди.

Маълум қилинишича, бемор бир неча йиллардан буён деҳқончилик билан шуғулланиб келган. Мазкур бахтсиз ҳодиса ҳам айнан иш вақтида содир бўлган. Эркак ишлаб турган комбайн ёнида бўлиб, эҳтиётсизлик сабаб кутилмаганда комбайн эркакнинг чап оёғини жароҳатлаган. Аниқланишича, машина ўз вақтида тўхтатилган.

Бемор Тошкент шаҳридаги шифохоналардан бирига олиб келинган.

«Шифохонамизга 34 ёшли бемор олиб келинди. Сирдарёда комбайнга оёғи кириб кетиши оқибатида чап болдир оёғи жароҳатланган. Сирдарёда томирни тиклаш амалиёти бажарилган. Лекин қон айланиши бузилиши ҳисобига бизнинг шифохонамизга олиб келинди,»- дейди жарроҳ.

Таъкидланишича, беморда бир қатор амалиётлар бажарилиб, натижада оёғи кесилмайдиган бўлган.