Жадидлар ҳақида гапириш мумкин эмасди — Анқара университети профессори

Жадидчилик ҳаракати ўтган аср бошида катта куч ўлароқ ҳатто тараққий этган ўлкаларда ҳам шуҳрат қозонди. Усмонийлар, паҳлавийлар каби йирик империялар томонидан эътироф этилган бу ҳаракат мустамлакачи рус ҳукуматининг тазйиқ ва таъқибига учраши тайин эди.

Ва шундай бўлди ҳам. Оқибатда ушбу ҳаракат узоқ йиллар давомида унутилди. Бу ҳақида Анқара университети профессори Сейфиттин Эршахин шундай дейди:

Узоқ йиллар жадидчилик ҳаракати ҳақида гапириш мумкин бўлмаган. Биз Туркий давлатлар ташкилотларига аъзо мамлакат олимлари жадидлар бўйича кўплаб илмий ишлар, докторлик диссертацияларини олиб бордик. Бугунги конференция ана шу илмий ишларни бир майдонда жамлаш имконини берди.

Давлатингиз раҳбарининг конференция иштирокчиларига йўллаган табриги биз олимларга катта куч, илҳом бағишлади. Меҳмондўст Ўзбек халқига раҳмат айтмоқчиман.

Янгиликлар