Блогер Отабек Сатторий манзил-колонияга ўтказилди

Блогер Отабек Сатторий умумий тартибли колониядан манзил-колонияга ўтказилди. Бу ҳақда «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги ҳукмига кўра, Отабек Сатторий Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми «а», «г» бандлари ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланиб, 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61-моддаси (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари)га асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 4 май куни бўлиб ўтган суд мажлисида прокурор унга 11 йил қамоқ жазоси тайинланишини сўраганди.

Янгиликлар