Андижонда майнинг ферма давлатга 2,4 млрд сўмдан зиёд зарар келтиргани аниқланди

Андижон вилоятида 2,4 миллиард сўмдан зиёд зарар келтирган майнинг ферма аниқланди.

Назорат тадбири давомида «Э.» МЧЖга тегишли ишлаб чиқариш цехида 33 дона майнинг қурилмаси электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланган ҳолда, ноқонуний фойдаланиб келган.

Дастлабки қайта ҳисоб-китобларга кўра, ушбу корхона томонидан тизимга 2,4 млрд сўмликдан зиёд зарар етказилган.

Истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди, дейилади хабарда.

Янгиликлар