Ички ишлар ходимларининг маоши 30 фоизга ошади

Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида Ички ишлар ходимларининг маоши 30 фоизга ошиши ҳақида таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда President.uz хабар берди. 

Фото: President.uz

«Ички ишлар ходимлари туну кун, ҳар қандай шароитда эл хизматида. Бу пандемия шароитида, Бухоро ва Сардобадаги оғир кунларда яққол кўринди. Бошқа пайт ҳам хавф-хатар доим уларнинг ёнида. Иш ҳақини белгилашда буни инобатга олиш зарур. Шунинг учун, жорий йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, содда қилиб айтганда, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади», — деди Ш.Мирзиёев.

Янгиликлар