Ўзбекистон олтин-валюта захиралари камайди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2024 йилнинг январь февраль ойларида 2,37 миллиард долларга камайди.

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра 34 миллиард 564,7 миллион долларни ташкил этганди. 1 март ҳолатига кўра мамлакатнинг расмий захира активлари 32,19 миллиард долларни ташкил қилди. Хорижий валюта захиралари январь ойида 1,44 миллиард долларга, февралда эса 381,5 миллион долларга пасайди. Натижада, икки ойда жами пасайиш 1,82 миллиард долларга етди.

Валюта захиралари 7,55 миллиард долларни ташкил этди. Бу 2023 йил сентябридан кейинги энг паст кўрсаткичдир.

Марказий банк маълумотида келтирилишича, халқаро захиралар ҳажмидаги йил бошига нисбатан ўзгаришлар мавсумий тусга эга бўлиб, одатда январь февраль ойларида кузатиладиган тенденция ҳисобланади. Шунингдек, мазкур динамикага 2019 йилда муомалага чиқарилган суверен Евро облигациялар бир қисмининг сўндирилиши ҳам таъсир кўрсатган.

Янгиликлар