Хоразмда Урганч давлат университети декани 2 600 АҚШ доллар пора олаётган вақтида ушланди

Хоразм вилоятида талабага ижодий имтиҳон топширишда ёрдам беришни ваъда қилган факультет декани пора билан қолга тушди. Бу хақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Давлат хавфсизлик хизмати Хива шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Урганч давлат университети факультети декани 2 600 АҚШ доллари ва 2,5 миллион сўм пора олаётган вақтида ушланган.

Аниқланишича, Университет ходими юқори лавозимдаги танишлари орқали талабага ижодий (касбий) имтиҳон топширишда ёрдам бериш учун ушбу пулларни талаб қилган.

Натижада, декан пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар