Вазир ўринбосари Самарқанд шаҳридаги «темир дафтар»га киритилган оилаларга кўрсатилаётган ёрдам билан танишди
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маърупова Самарқанд шаҳридаги маҳаллаларда бўлиб, ижтимоий-маънавий муҳит билан танишди, деб хабар берди Самарқанд шаҳар хокимлиги матбуот хизмати.
Таъкидланиншича, вазир ўринбосари ташриф давомида «темир дафтар»га киритилган оилалар ва уларга кўрсатилаётган ёрдам билан танишган. Шунингдек, оилавий ажримлар ҳамда уларнинг олдини олиш, хавфсиз маҳалла тамойили асосида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирган.
Шу билан бирга, хотин-қизлар бандлигини таминлаш ва уларни касбга йўналтириш борасидаги ишлар, Мустақилликнинг 29 йиллигига тайёргарлик мақсадида ташкил этилган «Обод маҳалла», «Обод хонадон» акцияси доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 6 июль куни Президентнинг 3 июлдаги фармони билан Гулнора Маҳмудовна Маърупова Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Аввлроқ хизмат вақтида ҳалок бўлган ИИБ ходимининг оиласи «темир дафтар»га киритилиб, 1 миллион сўм моддий ёрдам кўрсатилгани, Қоракўлда эса «темир дафтар»даги оилаларга қарийб 2 миллиард сўм тарқатилгани, шунингдек, Ўзбекистонда муҳтож аҳолини қамраб олган «темир дафтар» қайтадан кўриб чиқилиши ҳақида хабар берилганди.