Пойтахтнинг икки туманида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади

14 сентябрь куни соат 11:00 дан 16:00 га қадар «Чинобод» кўчасидаги 100 та ерли хонадонларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Hududgaz Poytaxt» газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: inosmi.ru

Хабарга кўра, 2021-2022 йиллар куз – қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, «Hududgaz Poytaxt» GTF’нинг «Yunusobodtumangaz» газ таъминоти бўлими томонидан Чинобод кўчасида жойлашган «CRYSTAL PAINT» МЧЖ кўп қаватли уйнинг ўрта босим ер ости Д — 219 мм газ қувурини ҳаракатдаги Д — 325 мм газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган.

Шунингдек, Чилонзор тумани Гавҳар маҳалла ҳудудидаги Д — 426 мм ер ости ўрта босим газ қувурини мукаммал таъмирлаш ишлари якунланганлиги сабабли, қайта улаш ишлари «Hududgaz Poytaxt» GTF’нинг «Ер ости газ қувурлари хизмати» томонидан амалга оширилиши режалаштирилган.

Таъкидланишича, шу сабабли 14 сентябрь соат 11:00 дан 18:00 га қадар «Дўмбирабод», «Катта Дўмбирабод», Гавҳар, «Наққошлик» маҳалла ҳудудидаги 2 971 та ерли хонадонларда ҳамда ушбу манзиллардаги 49 та кўп қаватли уйлардаги 1 908 та хонадонлар ва юқорида кўрсатиб ўтилган манзиллардаги 10 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Мавзуга доир:

Янгиликлар