Ўзбекистонда уй-жой ижараси учун шартнома тузилмаган ўқитувчига устамалар қачондан бошлаб ҳисобланади?

Ўзбекистонда уй-жой ижараси учун шартнома тузилмаган ўқитувчига ижара харажатлари учун ҳисоб-китобни амалга ошириб бўлмайди. Бу ҳақда 15 январь куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Молия вазирлиги депертамент директори Адҳам Эшжонов жавоб берди.

Фото: ЎзА

«Норматив ҳужжатларда, одатда, унинг қачондан кучга кириши кўрсатилади. Агар ҳужжатда сана кўрсатилмаган бўлса, у оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Олдинги саналар учун ҳужжат асос бўла олмайди.

Таъкидланишча, агар ўқитувчи сентябрь ойидан буён бошқа ҳудудда меҳнат қилаётган бўлса ва унинг фаолияти «Олис ҳудудлардаги буджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари»ги Президент қарори талабларига мос бўлса, январь ойидан бошлаб унга қўшимча устамалар тўлаш мумкин бўлади», — дейди Адҳам Эшжонов.

Мавзуга доир:

Аввалроқ Ўзбекистонда мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши ва Ўзбекистонда ўқитувчилар учун пенсия ёши қисқартирилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар