Пахтаободда салкам 51 млн сўм қарзи бўлган 81 та хонадон газдан узилди

Андижон вилояти Пахтаобод туманида 50 миллион 985 минг сўм қарзи бўлган 81 хонадон газдан узилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Маълум қилинишича, «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали томонидан Пахтаобод туманида Шавкат Мирзиёевнинг «Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижросини таъминланиши бўйича назорат ўтказилган. «Пахтаободтумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан 10 нафар инспектор фойдаланилган табиий газдан юзага келган қарздорлик бўйича аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларга огоҳлантириш хати юборган.

Фото: «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Қайд этилишича, 15 октябрь ҳолатига кўра, 1906 та хонадонга 542 миллион 831 минг сўмлик огоҳлантириш хатлари юборилган. Таъкидланишича, 903 та хонадонда табиий газдан қоидабузарлик билан фойдаланиш ҳолатлари бўйича далолатномалар тузилганда 779,6 минг метр³ газ ҳажми аниқланган.

Фото: «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Бундан аввал Самарқанд шаҳрида 42 нафар улгуржи истеъмолчи ва Пайариқда жами 184 миллион сўм қарзи бўлган 164 истеъмолчи газ тармоғидан узилгани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Пастдарғомда газдан қарздор 374 та ва 172 та хонадон газдан узиб қўйилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар