«Бировни бир тийинга олмай қўйганди». Саъдулла Фатҳуллаев Зарина Низомиддинова билан нега жанжаллашганини айтиб берди — видео

«Дизайн» жамоаси аъзоси Саъдулла Фатҳуллаев Муниса Ризаеванинг «Қоп-қора» қўшиғига олинган клип жараёнида Зарина Низомиддинова билан нега жанжаллашиб қолгани ҳақида айтиб берди.

Кадр: YouTube

Унинг сўзларига кўра, суратга олиш ишларининг иккинчи кунида Зарина Низомиддинованинг ҳаракатлари, ўзини тутиши актёрнинг «энсaсини қотирган».
«Ўша пайтлари энг пикка чиққан пайтлари эди унинг. Карьерасида ва ўзи, умуман, юлдузлик даражасига чиққан пайтлари эди. Бировни бир тийинга олмай юрган эди. Ўзи менинг энсамни қотирган бу нарса. Уф, дегим келган, лекин гапирмаганман… Асосан, Мунисалар билан юрган. Қобил унга нимадир савол берса ҳам, менсимай юрган, у нарса менга ёқмаган.

Эртаси куни гримхонада гаплашиб ўтирсак, гапимиз тўхтаб қолган пайтда у кириб келган. Мунисага нимадир демоқчи бўлган экан, ‘Вой, нега тўхтаб қолдинглар, менинг гапимни пойлаяпсизларми?ʼ деган. Унинг гапи худди ‘Мен сизларга интереснийманми’ дегандек бўлганди. Менга бу яна ёқмади. Кейин мен серёзниймас, ҳазил қилиб гапирдим.

 

Сизнинг гапингизни нега пойлаймиз? Ўзи овозингизга ўргана олмаямиз, дедим. Кинода бошқа одам овоз берадию, дедим. У бўлса, ‘Ажаб бўпти, кимгадир овоз, кимгадир чирой бериладиʼ деди. Мен, Сизга нега иккаласи ҳам берилмаган, дедим. Шу ҳазилимни кўтара олмай, менга бақир-чақир қилиб кетиб қолди», — дейди актёр.

Актёрнинг айтишича, шундан сўнг гаплари шунчаки ҳазил эканини тушунтирмоқчи бўлган, аммо бу фойдасиз эканини билиб, хонадан чиқиб кетган.

Аввалроқ актриса Зарина Низомиддинова фарзандининг отаси ва Москвадаги ҳаёти ҳақида гапириб бергани ҳақида хабар берилган эди.

Шоу-бизнес