Фарғонада қарама-қарши йўлга чиқиб ҳаракатланган 20 ёшли Tahoe ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди

Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, бугун, 15 декабрь куни соат 13:00 атрофида Марғилон шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Маълум бўлишича 2003 йилда туғилган Ю.М. Tahoe русумли автомобилни бошқариб, Марғилон шаҳар «А.Яссавий» ва «Тинчлик» кўчалари кесишган чорраҳага яқинлашиб келаётган вақтида, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб ҳаракатланиши оқибатида ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Tico русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада Tico русумли автомобиль ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар