Тошкент вилоятида 6 яшар жиянини уриб ўлдирган аммага ҳукм чиқарилди

Жиноят ишлари бўйича Бўка тумани суди томонидан 6 ёшли жиянини калтаклаган фуқарога ҳукм оқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар беради.

Март ойида «Teznews.uz» нашри Тошкент вилоятининг Бўка туманида аёл 6 ёшли жиянини уриб ўлдиргани ҳақида хабар берган эди. Маълум қилинишича, фуқаро қизини синглисининг қарамоғига ташлаб, аёли билан чет элга ишлагани кетган.

Шундан сўнг, аёл қизчани уй вазифасини бажармагани учун таёқ билан калтаклаган. Натижада кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, 6 ёшли қиз касалхонада вафот этган.

Суд жараёнида судланувчи қилмишидан пушаймонлигини айтиб, кечирим сўраган. Марҳум қизнинг отаси синглисини кечиришини ва унинг фарзандлари қийналмаслигини исташини айтган.

Аёл Жиноят кодексининг 104-моддаси (баданга қасддан оғир шикаст этказиш) билан айбдор деб топилди. У 5,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Янгиликлар