Фарғонада 3 нафар бемор коронавирусдан фориғ бўлди

Фарғонада 16 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 15 нафар бемор тузалди. Вилоятда коронавирусдан соғайганлар сони 304 нафарга етди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида 625 нафар, Тошкент вилоятида 216 нафар, Самарқанд вилоятида 31 нафар, Бухоро вилоятида 15 нафар, Қорақалпоғистонда 12 нафар, Сирдарё вилоятида 11 нафар, Навоий вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 4 нафар ҳамда бемор коронавирусдан соғайди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда 30 973 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (87 фоиз) соғайган. 4124 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 13 нафари оғир, 234 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Маълумот учун, 16 август куни Ўзбекистонда 628 ҳолатда касаллик қайд этилди, 6 нафар бемор вафот этди. коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 329 (+220) нафарни ташкил этмоқда.

Янгиликлар