Хитойда 16 киши савдо марказида юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлди

Хитойнинг Цзыгун шаҳридаги савдо марказида ёнғин келиб чиқиб, унинг оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. «Xinhua» агентлиги хабарига кўра, қутқарув ишлари 18 июль куни эрталаб якунланган.

Аниқланишича, шаҳарнинг юқори технологияли ҳудудида жойлашган 14 қаватли бинода, ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар маҳаллий вақт билан 18:00 атрофида келиб тушган. Бинода 75 киши бўлиб, уларнинг аксарияти эвакуация қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга қурилиш ишларини олиб боришдаги қоидабузарликлар сабаб бўлган.

Аввалига ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган эди, сонгра эса бошқа қурбонлар ҳақида  маълумот берилган.

 

Янгиликлар