Қирғизистон президенти Ўзбекистонга етиб келди

Қирғизистон президенти Садыр Жапаров рафиқаси билан давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Садыр Жапаровни Тошкент халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, ташриф дастурига мувофиқ олий даражадаги музокаралар ўтказилади ва унда Ўзбекистон-Қирғизистон ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Саммит якунлари бўйича ҳамкорлик бўйича қатор йирик қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Янгиликлар