Ўзбекистонда 20 августдан қайта тикланадиган маҳаллий йўловчи поездлар жадвали эълон қилинди

Ўзбекистонда маҳаллий йўналишларда 20 августдан йўловчи поездлар қатнови қайта тикланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Фото: «Tez News»

Жадвалга кўра:

  • 20 август соат 06:05 дан Тошкент жанубий вокзалидан 92-сонли Тошкент — Андижон;
  • 20 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 391-сонли Андижон — Бухоро;
  • 21 август соат 21:04 дан Бухоро вокзалидан 392-сонли Бухоро — Андижон;
  • 21 август соат 22:50 дан Тошкент жанубий вокзалидан 82-сонли Тошкент — Сариосиё;
  • 22 август соат 16:00 дан Сариосиё вокзалидан 81-сонли Сариосиё — Тошкент;
  • 22 август соат  14:30 дан Андижон вокзалидан 397-сонли Андижон — Термиз;
  • 23 август  соат 15:25 дан Термез вокзалидан 398-сонли Термиз — Андижон;
  • 24 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 393-сонли Андижон — Хива;
  • 25 август соат 13:08 дан Хива вокзалидан 394-сонли Хива — Андижон;
  • 26 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 91-сонли Андижон — Тошкент йўловчи поездлари қатнови қайта тикланади.

Йўловчилар чипталарни темир йўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилиши мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистонда 15 августдан маҳаллий авиа ва темир йўл қатновлари босқичма-босқич тикланиши маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 15 августдан Ўзбекистонда карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилишини айтиб ўтган. Ўзбекистонда 15 августдан нодавлат мактаблар ва боғчалар фаолиятига рухсат берилиши, масжидлар 17 августдан бошлаб ҳар куни ишлаши ҳамда 15 августдан кейин карантин чекловларидан қайсилари сақланиб қолиниши маълум қилинганди.