Пахтаободда 250 га яқин кам таъминланган оиланинг 16 ёшгача бўлган фарзандларига 298 млн сўм тарқатилди

Андижон вилояти Пахтаобод туманида 250 га яқин моддий таъминотга муҳтож оиланинг 16 ёшгача бўлган фарзандларига 298 миллион сўм тарқатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, биринчи секторда жойлашган 9 та МФЙдаги 219 та хонадонда яшовчи 370 нафар вояга етмаган бола учун 185 миллион сўм пул маблағлари етказиб берилган.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, иккинчи сектордаги тўртта маҳаллада 121 та оиланинг 226 нафар фарзандига бир марталик ёрдам пули тариқасида 113 миллион сўм пул маблағи туман прокурори, сектор раҳбари томонидан топширилган.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Марғилон шаҳридаги 22 та маҳаллада, ҚўштепаЎзбекистонНуробод ва Фурқат туманларидаги кам таъминланган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига ёрдам пуллари берилган эди.

Янгиликлар