Қаршидаги Республика олий ҳарбий авиация билим юрти — суратларда

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 2019 йил 9 сентябрдан буён олий ҳарбий таълим муассасаси — Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти фаолият юритади. «Tez News» фотомухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров мазкур таълим муассаси билан танишиб, унинг фаолияти ҳақида фоторепортаж тайёрлади.

Фото: «Tez News»

Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 28−30 январь кунлари вилоятга ташрифи чоғида Қарши туманидаги Хонобод ҳарбий аэродромида бўлиб, ҳарбий учувчилар тайёрлаш, уларнинг амалий машғулотлар олиб боришида объектнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида 1994 йилда асос солинган Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртини Қарши шаҳрида қайта ташкил этиш таклифини берган.

Фото: «Tez News»

Шундан сўнг Қарши сержантлар тайёрлаш мактаби негизида олий ҳарбий авиация билим юрти ташкил этилиши белгиланиб, бу ерда қурилиш ишлари амалга оширилган. Ажратилган 73 миллиард сўм эвазига ўқув корпуси ва ёрдамчи бинолар замонавий кўринишга келтирилиб, сўнгги русумдаги тренажёрлар, ўқув-услубий қўлланмалар, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Авиация жиҳозлари кафедраси бошлиғи ўринбосари подполковник Ғафур Тўғоновнинг сўзларига қўра, муассаса ҳаво ҳужумларидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучлари учун 7 та йўналиш бўйича мутахассислар тайёрлайди. Олий ҳарбий авиация билим юртининг айнан Қарши шаҳрида ташкил этилиши, аввало, курсантларга мамлакатдаги энг йирик ҳарбий аэродромлардан бири Хонобод аэродромида ҳарбий ҳаво кемаларини бошқариш, уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича машғулотлар олиб бориш, бевосита ўқув полигонларида иштирок этиш имконини беради. Бу эса ҳарбий учувчиларнинг профессионаллик даражасини ошириш, авиация ҳамкорлигидаги дала-ўқув машғулотларини реал вазиятларга яқинлаштирган ҳолда олиб бориш ва унинг имкониятларидан унумли фойдаланиш учун муҳим.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Олинган маълумотларига кўра, билим юртида ўқув жараёнларини ташкил этиш учун замонавий 70 та ўқув синфидан иборат 2 та ўқув биноси, 4 та ўқув-лаборатория ва 2 та тренажёр мажмуалари қурилган. Шунингдек, барча ўқув хоналарида видеоназорат тизими ташкил этилган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб 18 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги «Aшхобод» истироҳат боғи олдидаги улкан байроқ ёнида «Ватанимиз байроғи — фахримиз, ғуруримиз!» шиори остида фестиваль ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар