Саксовул учун пора: Бухорода фуқародан пул талаб қилган мансабдорлар занжири фош этилди — видео
Бухоро вилоятида фуқародан чўл массивидан саксовул ўсимлигини теришга шароит яратиб бериш ва жаримага тортмаслик эвазига пул тадаб қилган мансабдорлар қўлга олинди. Бу ҳақда телеканалининг «Zamon» информацион дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Бухоро тумани Қумработ қишлоғида яшовчи фуқаро вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Аризада ўзини Бухоро туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи дея таништирган шахс унга туман ҳудудидаги чўл массивидан саксовул ўсимлигини теришга шароит яратиб бериш ва жаримага тортмаслик эвазига 150 АҚШ долларини таъмагирлик йўли билан таълаб қилиб келаётганини маълум қилган.
Фуқаронинг аризасига асосан вилоят ИИБ Жиноят-қидирув бошвармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиг бўлими ходимлари ҳамда департаментнинг Ромитан туман бўлимлари билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Ҳозирда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорати бўйича Жондор тумани инспекцияси бош мутахассиси арзиа муаллифидан назорат тариқасида берилган 100 АҚШ доллари ва 500 минг сўм пулларни олган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Ушбу фуқаро билан олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида унинг шериклари ҳам борлиги аниқланган. Яъни унга Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорати бўйича Бухоро тумани энспексияси бошлиғи ариза муаллифидан пулларни олиб келиб беришини айтган.
Шунингдек, тамагирлик занжири давом этган ҳолда олиб борилган суриштирув ишлари давомида ариза муаллифидан шу соҳанинг бошқа мансабдор шахси — Пешку тумани энспексияси бош мутахассиси ҳам мазкур пулларни тамагирлик йўли билан талаб қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун департаментнинг Бухоро вилоят бўлимига топширилган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Бухорода 263 млн сўмлик техникани ўзлаштирган собиқ раҳбарга жиноят иши қўзғатилгани ҳамда Самарқандда фуқаронинг қайнсинглиси билан тушган уятли расмларини тарқатмаслик учун 800 доллар сўраган аёл ушлангани ҳақида хабар берилганди.