Таиландда қиролни ҳақорат қилган аёлга кескин чора кўрилди

Таиланд суди аёлни қирол ва монархияни ҳақорат қилгани учун 43,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда «The Independent» нашри маҳаллий манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

Фото: «theindependent»

Таъкидланишича, аёлнинг ёши 60 ёшдан ошган, у давлат хизматчиси бўлиб ишлаган. У ижтимоий тармоқларда Таиланддаги сиёсий режимни танқид қилган аудио хабарларни эълон қилгани учун қамоққа ҳукм қилинган. Дастлабки жазо ҳозиргисидан икки баравар кўп, яъни 87 йилни ташкил этган, аммо аёл айбига иқрор бўлганидан кейин муддатнинг ярми қисқартирилган. Мазкур жазо муддати сўнгги йиллардаги энг узоқ жазо ҳисобланади. Аввалги «рекорд» сотувчига тегишли бўлиб, у 35 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Фото: «Bloomberg»

«Суд ҳукми шундан ҳайратга соладиган даражадаки, у ҳокимият монархияни танқид қилишни жазолашда қанчалик шафқатсизлигини кўрсатмоқда», — дейди «Human Rights Watch» инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакили Сунай Пҳасук журналистларга.

Фото: «theindependent»

Таиланддаги қирол ҳокимиятини ҳақорат қилиш тўғрисидаги моддага биноан, ҳар бир ҳақорат учун 3 йилдан 15 йилгача муддат белгиланган. Яқин вақтгача у диссидентларни чиндан ҳам таъқиб қилиш учун эмас, балки фақат мақсадли сиёсий таъқиб учун қурол сифатида ишлатилган. Бироқ мамлакатда ислоҳотлар тарафдорларининг норозиликлари бошлангандан сўнг бу қонун аслига мувофиқ қўлланила бошланган.

Аввалроқ АҚШда 70 йил ичида биринчи марта аёл киши қатл этилгани, Эронда мухолифатчи нашр муҳаррири осиб ўлдирилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Эронда АҚШга жосуслик қилиб, Сулаймоний ҳақида маълумот бериб турган шахс қатл этилгани ҳақида маълумот берилган. Таржимон Маҳмуд Мусавий-Мажид Эронда АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси ва «Моссад» разведкаси фойдасига жосуслик қилиш иши бўйича айбланган.

Бундан ташқари, Эронда иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш доирасида икки киши иқтисодий қонунбузарликлар учун қатл этилган. Шунингдек, Қўшма Штатлар 1999 йилда шериклари билан икки кишини ўлдирган 40 ёшли Брендон Бернардга қарши ўлим жазосини қўллаган эди. У Қўшма Штатларда 70 йил ичида ўлимга ҳукм қилинган энг ёш маҳкум бўлган.

Янгиликлар