Тошкентда поезд устида селфи тушмоқчи бўлган йигитни 27 минг вольтли ток урди — видео

Тошкент шаҳрида 15 январь куни поезд вагони устига чиқиб, расмга тушоқчи бўлган 18 ёшли йигитни 27 минг вольтли ток урди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Кадр: Telegram

Аниқланишича, Сергели бекатидаги 3-йўлнинг 8-километр 1-тўсиғида турган вагон устига 2002 йилда туғилган меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси селфига тушиш мақсадида чиққан. Оқибатда юқори кучланишли — 27 минг вольт ток уриб, қаттиқ жароҳатланган.

Бола воқеадан сўнг тез тиббий ёрдам машинасида Респубика шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб борилган ва жонлантириш бўлимига ётқизилган. Таъкидланишича, жароҳат жиддий бўлиб, фуқарога тананинг 93 фоизи 2–3 А,Б даражали термик куйиш, 3-даражали бош мия ёпиқ жароҳати ташхиси қўйилган.

Ички ишлар бошқармаси ходимининг берган маълумотларига кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда метро вагони тутқичига осилиб, баланд овозда бақирган йигит иши юзасидан муносабат билдирилганди.

Янгиликлар