Туркияда ўзбекистонлик қизларни жинсий қулликда сақлаган гуруҳ қўлга олинди — видео
Туркиянинг Измир шаҳрида полиция ходимлари Ўзбекистондан келган аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаётган жиноий гуруҳ аниқланди. Бу ҳақда «Haberlar» ннашри хабар берди.

Кадр: YouTube
Хабарда айтилишича, ушбу гуруҳ 3 та давлатдан келган аёлларни тутқунликда ушлаб турган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 6 кишини ҳибсга олгани айтилмоқда. Улар изидан тахминан 4 ой давомида кузатув олиб борилган.
Махсус операция бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг турли қисмларида амалга оширилган. Полиция Россия, Украина, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари сақланган бир нечта «притон-квартиралар»ни топган. Жами 8 нафар аёл қутқарилган. Улар калтакланиб, психологик босим орқали фоҳишаликка мажбурланган.
https://youtu.be/6oxoggq6lEY
Ушбу ҳолат бўйича ҳозирда жиноий иш қўзғатилган. Aёлларни ўз ватанига депортация қилиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Ўзбекистонлик аёлларни Истанбулда фоҳишалик қилишга мажбурлаган гуруҳ қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.