Ўзбекистонлик аёлларни Истанбулда фоҳишалик қилишга мажбурлаган гуруҳ қўлга олинди — видео
Туркиянинг Истанбул шаҳрида иш топиб бериш ваъдаси билан олиб келинган ўзбекистонлик аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган жиноий гуруҳ 4 декабрь куни қўлга олинди. Бу ҳақда «Habertürk» нашри хабар берди.
Таъкидланишича, 4 декабрь куни соат 6:00 да Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, 17 та уй ҳамда меҳмонхонада рейд ўтказилган.
Рейд давомида жиноий гуруҳнинг бошқарувчиларидан иборат 16 гумондор, фоҳишалик қилишга мажбур қилинган 17 нафар аёл ва 9 нафар мижоз, жами 42 киши қўлга олинган. Операция ўтказилган манзилларда 63 минг лира (84 миллион сўм) ва гиёҳванд моддалари топилган.
https://youtu.be/ETR6_tPOS_s
Ички ишлар бўлимига олиб келинган гумондорларнинг берган кўрсатмаларидан маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқаролари бўлган 5 нафар аёл ўзбекистонлик аёллаpга Туркияда иш топиб бериш баҳонаси билан уларни алдаб, Истанбул шаҳрига олиб келган.
Шундан сўнг олиб келинган аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилинган. Аёллар келишилган пулнинг ярмини мукофот тариқасида ўзига олгани маълум бўлган. Полиция жиноий гуруҳнинг бошқарув тизимида бўлган 16 нафар гумондорни судга топширган. 17 нафар алданган аёлни Ўзбекистонга қайтариш учун зарур чоралар кўрилаётгани таъкидланган.
Аввалроқ Самарқандда 12 нафар қизни фоҳишалик қилишга мажбурлаган аёл қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Жиззахда аёлларни хорижга фоҳишаликка юбопган 22 яшар йигит, Самарқандлик аёлни Дубайга ошпазликка чақириб, фоҳишаликка мажбурлаган аёл қўлга олингани маълум бўлганди.
Мавзуга доир:
- Тошкентда аёлни Дубайга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахс ушланди — видео
- Тошкентда жарима қўлланилган спа салони фаолиятини давом эттираётгани аниқланди — видео
- Тошкентда стриптиз ўйинини ташкил этган тунги клуб аниқланди — видео
- Тошкент шаҳрининг 2 туманида стриптиз ўйинини ташкил қилган тунги клублар аниқланди — видео