ТОП-40: Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган истиқболли раҳбарлари рейтинги

Ўзбекистон давлат идораларида фаолият юритаётган 40 ёшгача бўлган ТОП-40 истиқболли раҳбарлар рўйхати эълон қилинди.

Фото: «Tez News»

Маълумотларга кўра, 2020 йилда экспертлар томонидан 100 нафар номзодлар орасидан (ўтган йили 60 нафар) янгиланган рўйхат шакллантирилди. Набатдаги рейтингда эса улар орасидан 40 нафар номзод танланди. Бунда номзодларнинг ёши, маълумоти, касб йўли, жамоатчилик орасида танилганлик, стратегик фикрлаши, ўзгаришларга очиқлиги, уларнинг ислоҳотлар жараёнида иштирок этиш ва таъсир даражаси инобатга олинди.

Фото: Yuksalish

Янги рейтингга биринчи марта киритилганлар:

  • Агзам Икрамов — Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари;
  • Акмалхон Ортиков — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари;
  • Бекзот Мавлонов — Президент администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари;
  • Бобур Абдиназаров — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари;
  • Ботир Зоҳидов — Марказий банк раиси биринчи ўринбосари — Бошқарув раиси;
  • Диана Байзакова — Халқаро арбитраж маркази директори;
  • Дилшод Саиджанов — Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари;
  • Дилнозахон Каттаханова — Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари;
  • Жамшид Урунов — Бизнес-омбудсман ўринбосари;
  • Илхом Норкулов — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари;
  • Олег Пекось — ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари;
  • Олимжон Тўйчиев — инновацион ривожланиш вазири ўринбосари;
  • Отабек Ҳасанов — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари;
  • Рустам Каримжонов — халқ таълими вазири ўринбосари;
  • Сардор Кариев — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори;
  • Турсунбой Махкамов — Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари;
  • Усман Шарифхаджаев — халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари;
  • Ҳилола Умарова — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослашган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори;
  • Фарҳод Ибрагимов — Тошкентдаги IT-парк директори;
  • Худоёр Мелиев — адлия вазири ўринбосари;
  • Шодиёр Маматқулов — мактабгача таълим вазири ўринбосари.

Янгиликлар