Самарқандда йўл таъмири масаласида келишолмаган фуқаро қўшни йигитга ўроқ билан ҳужум қилди — фото

Самарқанд вилояти Ургут туманида 18 январь куни фуқаро Ҳ.О. қўшни йигит Х.Н.га ўроқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

Фото: «Daryo»

Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, 2021 йилнинг 18 январь куни соат 10:00 да Терсак маҳалласида яшовчи 1999 йилда туғилган Х.Н. яшаш хонадони олдидаги ички йўлда қўшниси — 1994 йилда туғилган Ҳ.О. билан уйининг ёнидаги йўлни таъмирлаш масаласида тортишиб қолган.

Ўзаро жанжал давомида Ҳ.О. қўлидаги ўроқ билан маҳалладоши Х.Н.нинг юзи ва бош қисмига уриб тан жароҳати етказган. Натижада фуқаро Х.Н. Ургут туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Фото: «Daryo»

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: «Daryo»

Аввалроқ Тошкентда маст эркак каратэ услубини кўрсатаётган аёлни пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Андижонда талончилар ярим тунда 60 ёшли аёлни пичоқлаб кетгани хабар қилинган.

Янгиликлар