Учқурғонда умумий қиймати 62 млрд сўмдан ортиқ 38 та лойиҳа ишлаб чиқилди (фото)

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 20 август, пайшанба куни Учқўрғон туманидаги 2-сектор ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда Наманган вилояти хокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти хокимлиги ахборот хизмати

Хабарда таъкидланишича, мазкур секторда ҳозирги кунда умумий қиймати 62,3 миллиард сўмдан зиёд 38 та лойиҳа ишлаб чиқилган. Улар, асосан, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларига тааллуқли эканлиги айтилган.

Хусусан, сектор ҳудудида «Ҳуррият-Севинчой» МЧЖ томонидан 12,4 миллиард сўм эвазига тиббий комплекс, «Fruit keep house» МЧЖ томонидан 1 миллиард сўм эвазига 600 тоннали музлатгич ҳамда «Бахт машсервис» ММТПнинг қаровсиз биноси ўрнида 700 миллион сўм маблағ сарфланиб, замонавий механизаторлар уйи қурилмоқда. Қолаверса, 8 йилдан бери муаммо бўлиб келаётган қишлоқ врачлик пункти фаолияти ҳам йўлга қўйилмоқда.

Фото: Наманган вилояти хокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти хокимлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, 29 яшар фуқаро Бекзод Хўжахонов 9 йил давомида Россияда ишлаган 23 ёшли укаси ҳам у билан бирга бўлган. Пандемия сабаб Ўзбекистонга қайтган. Сектор раҳбари, туман прокурори Валижон Мамадалиев шу ерда янги иш бошлашни таклиф этган. Ҳозирда 200 миллион сўм ўз маблағи, 100 миллион сўм банк кредити эвазига «Ўлжатўпи» маҳалласида ошхона, новвойхона, мебелни қайта ишлаш, компьтер марказидан иборат мажмуани ишга туширмоқда.

Фото: Наманган вилояти хокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти хокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Намангандаги тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 80 миллиард сўмлик ресурс маблағлари жалб қилингани, Учқўрғонда «темир дафтар»га киритилган 521 нафар фуқаронинг 81 фоизи иш билан таъминлангани ҳамда Наманганда салкам 12,5 миллиард сўмга 22 та лойиҳа амалга оширилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар