Германияда коронавирус билан боғлиқ янги ҳодиса юз берди

Германияда коронавирусни 2 марта юқтириб олган бемор вафот этди. Бу мамлакатда вирусни қайта юқтиргандан кейин қайд этилган ўлимнинг биринчи ҳолати ҳисобланади, деб хабар бермоқда «Suddeutsche Zeitung» газетаси.

Фото: «Reuters»

Нашрнинг Баден-Вюртемберг федерал штати Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб берган маълумотларига кўра, 73 ёшли эркак 2020 йил апрель ойида COVID-19 билан касалланган. Ўша вақтда вирусдан тузалган бемор шу йилнинг декабрь ойида яна коронавирусга чалинган. У 2021 йил 11 январь куни COVID-19 пневмонияси ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Маълумот учун, 21 январь ҳолатига кўра, Германияда 2 090 161 киши коронавирус юқтириб олган. Умумий ўлимлар сони 50 296 тани ташкил этади. Вирусдан шу кунгача 1 741 800 киши тузалган, айги дамда 298 065 нафар бемор вирусга қарши даволанмоқда.

Аввалроқ Норвегияда «Pfizer» вакцинаси билан эмланганидан сўнг 23 киши вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Хитойда 8 ойдан бери биринчи марта COVID-19’дан ўлиш қайд этилган.

Янгиликлар