Ўзбекистонда 2020 йилда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида ишлаб чиқарилган автомобиллар:

  • «Cоbalt» 79 908 дона;
  • «Nexia Т-250» 66 402 дона;
  • «Damas» 51 692 дона;
  • «Lacetti-Gentra» 50 052 дона;
  • «Spark» – 23 003 дона;
  • «Labo» 9023 дона;

Маълумот ўрнида, 2019 йилда «Nexia» автомобили 73 151 та, «Cоbalt» 56 211 та, «Маlibu» 5 944 та, «Damas» 51 824 та, «Gentra» 44 508 та, «Spark» 24 249 та, «Labo» 7288 та, «Tracker» 7930 та ишлаб чиқарилган.

Аввалроқ Ўзбекистонга cентябрь–октябрь ойларида қанча электромобиль олиб келингани маълум бўлганди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг ўтган сентябр–октябрь ойларида Ўзбекистонга хориждан 87 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 58 тага кўп.