Тошкентда мактаб ўқувчиси копток зарбидан вафот этиши юзасидан жиноят иши очилди

Тошкентдаги 259-мактабда 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарсида копток зарби оқибатида вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 6 октябрь Юнусобод туманидаги 259-сонли умумтаълим мактабида 4-соат жисмоний тарбия дарсида жисмоний тарбия дарсида 2011 йилда туғилган ўқувчи бола кўкрак қафасига копток тегиши натижасида ҳушини йўқотган. Зудлик билан ўқувчи тумандаги 7-сонли клиник шифохонасига олиб борилган. Шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай ўқувчи М.С. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан 19 февраль куни ЖКнинг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми билан жиноят иши кўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар